Ёш боланинг танглайини кўтариш, катта одам бир нарсани олдин ўзи чайнаб туриб боланинг оғзига қўли билан солиб қўйишидир. Бу нарса мева бўлгани афзалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам деярли доимо болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар. Бу ҳам яхши ният аломатидир. Аҳли солиҳ, фазилатли кишиларнинг бу ишни қилишлари марғубдир. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Менинг ўғлим туғилганда уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот уни Иброҳим, деб номладилар, хурмо ила танглайини кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутқаздилар. У болаларимнинг каттаси эди». Икки шайх ривоят қилган. Шарҳ: Кўпчилик саҳобалар ўзларининг янги туғилган фарзандларини Па
... Davomini o'qish>>