. Dushanba, 29.04.2024, 10:04
BOSH SAXIFA | A'ZO BO'LISH | KIRISH Приветствую Вас Гость | RSS
WWW.OTASH.UZ
Категории раздела
SHOU-BIZNES [12]
SMS YUBORISH [0]
QIZIQARLI [12]
MOBIL TEL UCHUN [1]
WEB MASTER [2]
TV SERIAL [0]
QO'SHIQ MATNI [0]
SEVGI [3]
JAHON YULDUZLARI [2]
XORAZM YULDUZLARI [0]
FOYDALI MASLAXATLAR [1]
TESTLAR [0]
TALAB VA TAKLIF [0]
KOMPYUTERLAR UCHUN [0]
MP3 KO'CHIRISH [53]
SHERIYAT [5]
FIKR-MULOHAZA [2]
ISLOM [1]
SILKALARNI BOSING
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 30
STATISTIKA

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
www.otash.uz
Главная » 2010 » Март » 13 » “Қалпоқ”да Озодбек Назарбеков?!"
02:04
“Қалпоқ”да Озодбек Назарбеков?!"
 
"Қалпоқ” кўрсатуви қаҳрамонлари: қалин қошлари чимирилган, жаҳлдор ва қориндор "тоға” – Раҳмонали Суропов ҳамда актрисалар ичида "полвон”и, кўрсатувнинг маҳоратли "опа”си, истеъдодли актриса – Ширмонхон Абдуллаева бугун меҳмонимиз.

– Раҳмонали ака, "Қалпоқ” ҳажвий гуруҳини ташкил қилган инсон сифатида унинг яратилиши тарихига тўхталиб ўтсангиз.
– Телеминиатюралар театрида ишлаб юрган вақтларимда "Ўзимиз алоҳида бир гуруҳ тузиб, ҳажвий кўрсатув тайёрласак-чи”, деган фикр туғилди. Илк ролигимиздан кейин (эсингизда бўлса, хўроз бориб телевизорни ёқади) телевидение раҳбарларидан ҳаж- вий кўрсатув тайёрлаш ҳақида расман таклиф тушган. Циркда ишлаган пайтларимизда бошимизга қалпоқ кийганимиз учун кўрсатув номини "Қалпоқ” деб номлашга қарор қилганмиз. Гуруҳни бундай номлаш ғояси Орифжон Султонов, яъни жиянимни ўйнайдиган йигитдан чиққан.
– "Қалпоқ”нинг бу галги мавзуси нима ҳақида?
– Бу сир бўлсин. Лекин бир янгиликни айтаман. Кўрсатувимизда Озодбек Назарбеков ҳам рол ижро этди. Кўрсатув Худо хоҳласа март ойларида эфирга узатилса керак.
– Киноларга таклифлар бўлганми?
– Яширмайман, киноларга таклиф бўлмаган. Режиссёрлар «Раҳмонали фақат комик ролларни иж- ро эта олади» деб ўйлаб, чақиришмаётган бўлса керак. На илож, ўзимнинг «Қалпоғимдан» қўймасин!
– Кинода қандай ролларни ижро этишни орзу қиласиз?
– Институтга кирмасдан олдин, "Ўткан кунлар”да Отабекни жонлантиришни орзу қилардим. Қарасам, бўйим мос эмас экан. Лекин келажакда ўзим кино олиш орзуим бор. Насиб бўлса, ҳомий топилса, албатта, бу орзуим амалга ошади.
– "Қаҳ-қаҳа”, "Ҳандалак”, "Шўрданак”. Ушбу ҳажвий кўрса- тувларни қанчалик рақобатчи деб ўйлайсиз?
– Рақобат бўлгани яхши. Акс ҳолда биз бир ерда қотиб қолардик. Улар биздан, биз уларда ўзиб-ўзиб мукаммал асарлар яратилади-да. Рақобат меҳнатга ундайди.
– Фильмларга пародия ишлашга устасиз? «Хиноли қор», «Денгиз ҳукмдори», «Вир ва Зара»...
– Ҳозирда "Пуаро” фильмига пародия ишлаш учун ҳаракатни бошлаб юбордик. Ундан кейин навбат "Терминатор”га!
– "Қалпоқ”даги актёрларнинг энг истеъдодлиси ким?
– Алфия кампир, яъни Барно Тешабоева.
– «Тоға»нинг ҳаётдаги прототипи ким?
– Мустақиллик майдонининг орқа томонида театр студияси бўларди. У ерда Михаил Фаттоҳов деган қошлари чимирилган бир домла бор эди. Ана ўша кишидан кўчирма қилганман образимни.
– Қорнингиз ҳақида нима дея оласиз?
– Аввалига қорин ҳақида ҳеч қандай гап йўқ эди. Кейин қорин ясаб, қўйиб кўрсам, ярашгандек бўлди. Шу-шу, кўрганингиздек қаҳрамоним қориндор бўлди-қолди.
– Тасаввур қилинг, ҳаётингиз беш йилга ортга қайтди. Улгуролмаган қайси ишингизга қўл урган бўлар эдингиз?
– Кўрсатувдаги хатоларимизни тўғирлаган бўлардим.
– "Қалпоқ”ни танқид қилишса…
– Чидай олмайман! Кўпчилик танқид инсонни ўстиради, деб айтади. Бу китобий гаплар, холос. Одам танқид қилишдан олдин ўйлаб кўрмоғи лозим. Осон эмас, ахир, бизга ҳам кечалари совуқда, баъзан сув кечиб кўрсатув олиш. Кимдир қаршимда танқид қилиб турса, кўзларим кулса-да, ичим йиғлайди.
– "7х7” мухлисларига тилакларингиз?
– Кўпчилик газетани ўқимаса ҳам, "ўқийман” дейди. Лекин мен ростдан ҳам "7х7”ни ўқий- ман. Мухлисларига самимий кулги доимий ҳамроҳи бўлишини тилаб қоламан!
Суҳбатимизни актриса Ширмонхон опа Абдуллаева билан давом эттирдик.
– Ширмонхон опа, водийдан Тошкентга қан- дай келиб қолгансиз?
– Тақдир тақазоси билан 50 ёшимда пойтахтга келиб, Абдулла Қаҳҳор номидаги "Сатира ва юмор” театрига ишга кирганман. Унгача Андижондаги Аббос Бакиров номли "Ёш томошабинлар театри”да ишлаганман.
Кунлардан бир куни "Қалпоқ” гуруҳи йигитлари: Раҳмонали, Искандар Ҳамроқулов, Орифжон Султоновлар кўрсатув ташкил этиб, мени таклиф қилишди. Тошкентга биринчи келганимда роса зерикканман. Ёшликда келсангиз барибир бошқача-да!
– "Қалпоқ”чилар "Пуаро”нинг ҳажвий кўриниши устида ишлаяпти, деб эшитдик. Ғоя сиздан чиққан экан...
– Тўғри. Чунки мен детектив асарларни, ай- ниқса Агата Кристи қа- ламига мансуб асарларни жуда яхши кўраман. Айнан "Пуаро”ни так- лиф қилганимнинг сабаби, унинг қаеридир Раҳмоналига ўхшаб кетади.
– Айнан қайси жи- ҳатлари Раҳмонали акага ўхшаб кетади?
– Қувлиги, синчков боқишлари, устамонлиги... Пуаронинг мана шу жиҳатлари Раҳмоналида ҳам бор.
– "Ёдгор” филмида фолбин лўли образини яратгансиз. Ўзингиз ҳам фолга ишонасизми?
– Тўғри, "Фолга ишонма, фолсиз юрма” дейишади. Мен кўпроқ дуога ишонаман. Образимга келсак, нафақат "Ёдгор”, балки тўртта-бешта фильмларда лўли аёл образини ижро этганман. Мана яқинда ҳам бир клипга лўли аёл ролига проба топшириб келдим.
– Келинингизга қандай қайнонасиз?
– Буни ўзидан сўра- шингиз керак эди! Мен келинимни келин эмас, қизим деб қабул қилганман. Ёлғиз фар- зандим-ўғлимни ўттиз беш ёшимда дунёга келтирдим. Шу учун ҳам келинимни қизимдек яхши кўраман. Кўринишимдан жаҳлдор, уришқоқ аёлга ўхшатишади. "Сиз ўта баджаҳл, шафқатсизсиз! Келинингизга ҳам сиздан кун йўқ бўлса керак?” деган гапларни кўп эшитаман. Аслида эса ҳаётда ўта кўнгилчан, юмшоқ аёлман.
– Ўзи нега «Тоға» билан доим уришаверасизлар?
– Тўй-ҳашамларга бор- ганимизда одамларнинг ўзлари «Бизга сизларнинг уришишларингиз жуда ёқади, кўпроқ уришиб туринглар» деб айтишади. Барча қарғишлару, кинояларни ўзим ўйлаб топаман.
– Милий сериалларимзда ҳам роллар ижро этаяпсиз. Тўлашаётган гонорардан кўнглингиз тўлаяптими?
– Миллион-миллион гонорар тўланадиган ролга таклиф қилишгани йўқ-ку, лекин нолимайман, хизматимга яраша ҳақ олаяпман.
– Ҳаёт синовларига қанчалар бардошлисиз?
– Бошимдан не кунлар ўтмади. Гуллар, дастхатлар, олқишлар санъаткорни севинтиради, албатта. Лекин ҳаётига назар ташласангиз, ғам- гин ва сокин. Ҳажвий ролларни ижро этадиган актёрларнинг дарди аслида тоғлардан баланд бўлади.
– Мухлисларимизга тилакларингиз?
– Оилаларидан барака, юзларидан самимий табассум аримасин. Энг муҳими соғ-саломат бўлишсин!

Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 3384 | Добавил: otash | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
KIRISH

Гость

Xurmatli mexmon!!! Saytga A’zo bo’lish ingizni so’raymiz
Login:
Parol:
esda saqlash 
KALENDAR
«  Март 2010  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
SMS SHERLAR
OB-HAVO
VALYUTALAR KURSI
 



Mufassal ma'lumot
 

SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

Поиск
Архив записей

WWW.OTASH.UZ© 2024Гость
Гость